🎵 Қўшиқ матнлари

Акбар - Сўйла мажнунтол

1.7К марта ўқилди
Акбар - Сўйла мажнунтол
Қуббон соҳилида қоматинг букиб,
Олтин баргларингни кўл узра тўкиб,
Нималар ҳақида сурасан хаёл,
Сўйла мажнунтол, сўйла мажнунтол?
Ё тонгда бир гўзал чиқдими сувга,
Нигоҳинг тушдими кўзи оҳуга?
Сени банд этдиму лабидаги хол,
Сўйла мажнунтол, сўйла мажнунтол?
Биз ўша мажнунтол, мажнунтолман,
Мажнунтол, мажнунтолсан.
Биз ўша мажнунтол, мажнунтолман,
(Жондан севар эди бир-бирин улар)
Мажнунтол, мажнунтолсан.
(Қалбда тўлиқ эди ширин орзулар)
Биз ўша мажнунтол, мажнунтолман,
(Бу бир севги эди, улуғ баркамол)
Мажнунтол, мажнунтолсан.
(Хайр, хуш қол…)
Тунда ой аксини кўрдингми сувда?
Балки излайсан уни беҳуда.
Йўқса нега маъюс кўриндинг, не ҳол,
Сўйла мажнунтол, сўйла мажнунтол.
Биз ўша мажнунтол, мажнунтолман,
Мажнунтол, мажнунтолсан.
Биз ўша мажнунтол, мажнунтолман,
(Жондан севар эди бир-бирин улар)
Мажнунтол, мажнунтолсан.
(Қалбда тўлиқ эди ширин орзулар)
Биз ўша мажнунтол, мажнунтолман,
(Бу бир севги эди, улуғ баркамол)
Мажнунтол, мажнунтолсан.
(Хайр, хуш қол…)
Бир кеча сўнгги бор учрашди улар,
Шу кеча айтилган аламли сўзлар.
Бу бир севги эди, улуғ баркамол,
Кетди увол, увол…

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →