🎵 Қўшиқ матнлари

Ғуломжон Ёқубов - Сен табассум қилганда

1.5К марта ўқилди
Ғуломжон Ёқубов - Сен табассум қилганда
Осмон жуда кенгайиб кетар,
Ҳар не қайғу жилмайиб кетар, (х2)
Кўнглим дунёнинг кўнглига етар,
Сен табассум қилганда, жоним. {х2}
“Сўзлари бол” деган сари
Ёндираверма мани,
“Севиб қолдим” деган сари
Куйдираверма мани. (х2)
Рақсга тушиб гўзал шаббода,
Юракларга сузади бода. (х2)
Ҳуснинг бўлар яна зиёда,
Сен табассум қилганда, жоним. {х2}
“Сўзлари бол” деган сари
Ёндираверма мани,
“Севиб қолдим” деган сари
Куйдираверма мани. (х2)
Ғуборларим тўкилар дилдан,
Чиройлисан ҳаммадан чиндан. (х2)
Юзинг фарқи қолмайди дилдан,
Сен табассум қилганда, жоним. {х2}
“Сўзлари бол” деган сари
Ёндираверма мани,
“Севиб қолдим” деган сари
Куйдираверма мани. (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →