🎵 Қўшиқ матнлари

Озодбек Назарбеков - Бевафо қайтмагин

2К марта ўқилди
Озодбек Назарбеков - Бевафо қайтмагин
Кетар экансан, шод кунларимда
Кетсанг бўлмасмиди?
Кўнглинг йўқ экан, айтиб кўнглимдан
Ўтсанг бўлмасмиди?
Тангримдан бу кун келиб бошимга
Тушди мушкул савдо,
Шундай бир оғир кунда ёр бўлиб,
Кутсанг бўлмасмиди?
Эй бевафо, энди қайтмагин,
Тунлар тўлғониб, сенсиз яшайман.
Сен унутганим, мени кутмагин,
Бағрим ўртаниб, сенсиз яшайман.
Кун келар, қуёш нури ҳам
Адо бўлғай, эй жафокаш.
Бу кир орзуга юзимни босмай
Етсанг бўлмасмиди?
Куйма Фидоий, бу бағри тошга
Сира ҳам арзимас.
Шунча меҳрингни билганларга
Бахш этсанг бўлмасмиди?
Эй бевафо, энди қайтмагин,
Тунлар тўлғониб, сенсиз яшайман.
Сен унутганим, мени кутмагин,
Бағрим ўртаниб, сенсиз яшайман. (х1+х1)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →