🎵 Қўшиқ матнлари

Юлдуз Усмонова - Эй сиз одамлар

3.2К марта ўқилди
Юлдуз Усмонова - Эй сиз одамлар
Қўлсиз қолдим бериб бармоғим,
Ёниб турар мудом қулоғим,
Давраларга тортмас оёғим,
Эссиз одам, эй сиз одамлар. (х2)
Дил гул эди сизга аталган,
Гоҳ топталиб, гоҳи мақталган,
Ҳар бандига пичоқ қадалган,
Эссиз одам, эй сиз одамлар. (х2)
Эссиз одам, эй сиз одамлар. (х4)
Эссиз одам, эй сиз одамлар…
Пошнангиздан кўчирдим музни,
Юрагимдан ўчирдим изни,
Аллақачон кечирдим сизни,
Эссиз одам, эй сиз одамлар. (х2)
Эрта бир кун қабримга кирсам,
Жаннатларда оҳиста юрсам,
Жим қоласиз термулиб турсам,
Эссиз одам, эй сиз одамлар. (х2)
Эссиз одам, эй сиз одамлар. (х3)
Эссиз одам, сизга одамлар.
Эссиз одам, эй сиз одамлар… эҳ…

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →