Шаҳбоз ва Наврўз - Айбим сени севганим

Бир дақиқага қани энди сени унутолсам,
Қалбим тўридан қани энди сени ўчиролсам,
Сени унута олсам.
Лек иложим йўқ, тақдир айбдормикин, билмайман,
Не бўлганда ҳам вақтни орқага қайтаролмайман,
Айбим юва олмайман.
Айбим – сени севганим,
Наҳот шунча жазога лойиқман?
Билмай кўнгил қўйганим,
Жазоим мана – бугун сенсизман,
Бедорликда ёлғизман. (х2)
Кунларим ўтар, лекин нимадир умид уйғотар,
Тасаввуримда гўё барибир у менга қайтар,
Севишин яна айтар.
Буларнинг бари овунишим учун оддий сабаб,
Қанча уринмай соғинаман суратига қараб,
Қалб этар уни талаб.
Туйғу наҳотки қалбимга олиб кирса қайғу,
Ахир кутганим – фақатгина интилиш эзгу.
Сабаби бир инсон қалбимга жойланган,
Ҳаётим мазмунига ҳам айланиб улгурган.
Наҳотки, севиб қолиш шунчалар ҳам айбмиди?
Муҳаббат деганлари фақатгина дардмиди?
Не учун бу дардлар бунчалар узундан узун?
Қачонгача куну тунларим ўтади маҳзун?
Ҳали қанча синовлар кутмоқдадир олдинда,
Қачон уни буткул ўчираман ҳаётимдан?
Ахир бора-бора тугаб бормоқда сабр-тоқат,
Унутишимга наҳотки топа олмадим матонат?
Кучли бўлишим керак, ахир ҳаётим давом этаверар,
Бу дегани эмас ҳаммаси тамом.
Барибир сенсизликка кўникишим керак,
Лекин бунга нега қаршилик қилади юрак?

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!