🎵 Қўшиқ матнлари

Севара Назаркҳан - Кунларим сенсиз

1.3К марта ўқилди
Севара Назаркҳан - Кунларим сенсиз
Кунларим сенсиз-у, тунларинг менсиз,
Яна қанча умр олдинда кутар?
Севги бисотида бебаҳо, тенгсиз,
Бир лаҳзалик висол бизни овутар.
Юлдуз мисол ёндик, ой каби тўлдик,
Тўле тилаб зор-зор қолди бу қўллар.
Биз битта юракка айланиб бўлдик,
Иккига ажралмай турсайди йўллар.
Умр ширин қўрқув, кечмас беҳадик,
Соғинч совға бўлди тақдиримизга.
Бизлар бирга бўлиш учун севмадик –
Шунчаки ёққандик бир-биримизга.
Аммо ғам чекмоқлик бобида тенгсиз
Бу юрак соғинчни кафтида тутар.
Кунларим сенсиз-у, тунларинг менсиз,
Яна шунча умр олдинда кутар.
Юлдуз мисол ёндик, ой каби тўлдик,
Толе тилаб зор-зор қолди бу қўллар.
Биз битта юракка айланиб бўлдик…
Кунларим сенсиз-у, тунларинг менсиз,
Яна қанча умр олдинда кутар?
Севги бисотида бебаҳо, тенгсиз,
Бир лаҳзалик висол бизни овутар.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →