Отабек Муталхўжаэв - Хазон

Хазон инграр қадамимда,
Хиёбонлар ёлғиз кездим,
Ғам билмаган бола эдим,
Бугун кўнглим ғариб сездим. (х2)
Қайдан сени учратдим ман,
Танимасам бўлмасмиди?
Бунча сенга боғландим ман,
Севги учар елмасмиди?
Келиб-келиб, келиб-келиб
Сенга тушиб ишқим мани,
Созим йиғлар зор-интизор,
Бағрим эзар рашким мани. (х2)
Кўнгил зори, дил озори,
Умидсиз севги азоби.
Ҳеч кетмайди хаёлимдан,
Маст қилдиму ишқ шароби? (х2)
Ўйнар шодон фавворалар,
Менинг ҳолим билмайдилар,
Туйғуларим оворалар –
Хазонларга ўхшайдилар.
Келиб-келиб, келиб-келиб
Сенга тушиб ишқим мани,
Созим йиғлар зор-интизор,
Бағрим эзар рашким мани. (х2+х4)
Хиёбонлар ёлғиз кездим,
Ғам билмаган бола эдим,
Бугун кўнглим ғариб сездим. (х2)
Қайдан сени учратдим ман,
Танимасам бўлмасмиди?
Бунча сенга боғландим ман,
Севги учар елмасмиди?
Келиб-келиб, келиб-келиб
Сенга тушиб ишқим мани,
Созим йиғлар зор-интизор,
Бағрим эзар рашким мани. (х2)
Кўнгил зори, дил озори,
Умидсиз севги азоби.
Ҳеч кетмайди хаёлимдан,
Маст қилдиму ишқ шароби? (х2)
Ўйнар шодон фавворалар,
Менинг ҳолим билмайдилар,
Туйғуларим оворалар –
Хазонларга ўхшайдилар.
Келиб-келиб, келиб-келиб
Сенга тушиб ишқим мани,
Созим йиғлар зор-интизор,
Бағрим эзар рашким мани. (х2+х4)
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!