Тушда Машъала кўрса / Тушда Машьал курса

Машъала - инқилоб, янгиланиш, ўзгаришлар, маориф тимсолидир. Тушда ўзингизни қўлингизга машъала тутган холда кўриш - яқин вақт ичида сиз диққат марказида бўлишингизни ва нихоят ўзингизнинг диққатга сазовор режаларингизни амалга ошириш имкониятига эга бўлишигизни билдиради. Ёнаётган машъалали кишиларни тушда кўриш -изтиробга тушиш ва ички зиддиятлар аломатидир. Агар тушингизда ўчган машъалани кўрсангиз, демак, ўнгда ўз режаларингизни амалга ошириб бўлмаслигидан хафсалангиз пир бўлади. Йиқилиб тушган машъаладан ёниш чиқиши инқилобдан далолат беради. Тушингизда ўз йўлингизни машъала билан ёритиб бораётган бўлсангиз - демак, сизнинг донолигингиз ва ҳаётий тажрибангиз туфайли энг қийин вазиятлардан чиқиб кета олишингизни билдиради. Агар тушингизда қўлингазда машъала билан китоб олдида турганингиз кўринса, олдиндан қилинган башоратнинг тўғрилигига гувоҳ бўлишингиздан аёнлик беради. Тушда машъалани сиқиб ушлаб турган қўлни кўриш - ўнгда ўзгалар таъсиридан чиқишга уринишингизни ва доимо озод бўлишни хохдашингизни билдиради.
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!