🌙 Туш табири

Тушда Балиқ кўрса / Тушда Балик курса

1 дақиқа 2.7К марта ўқилди
Тушда Балиқ кўрса / Тушда Балик курса
Балиқ- иккиюзламачилик, қийинчиликлар, беқарорлик рамзидир. Осмондан тушаётган балиқни ёки балиқ ёмғирини тушда кўриш-ёмон аломат! Экологик халокатдан, мусибатдан дарак беради. Балиқ тутаётганлик тушга кирса - қийин аҳволдан чиқишга уринишни билдиради. Балиқларнинг тўпланиб қолганлигини тушда кўриш - тақдир ихтиёрига ўзингизни кўпам топшираверманг, йўқса ўзингизнинг имкониятингизни бой берасиз. Тушингизда учта балиқни кўрсангиз - омадим келди деяверинг. Агар тушда балиқ еяётган бўлсангиз, кутилмаган, аммо яхши хабар оласиз. Одам башарали балиқ тушда кўринса - ядро урушидан далолат беради. Тушингизда бир балиқ бошқа бир балиққа ^хужум қилаётганлигини кўрсангиз - бу, сув ости кемасининг хужумидан хабардор этади. Агар сасиган балиқ тушингизга кирса - кутилмаган овозалар туфайли сизнинг эътиборли киши билан муносабатларингиз бузилади. Тушда жонли кўп балиқни кўриш-сизнинг матонатингизни ва бардошингизни билдиради.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →