Тушда Ҳасса кўрса / Тушда Хасса курса

Сехрли ҳасса ҳар кишининг қатъият билан ҳаракат қилиши лозимлигини ва унга ҳақиқатнинг очилишини билдиради. Ҳассани кўлда ушлаб туриш - фалсафий фикрлаши ва дунёқарашни билдиради. Агар тушингизда сизни кимдир ҳасса билан ураётган бўлса - демак, хаётингизда бир киши пайдо бўлиб, сизнинг бутун хаётингизни ўзгартириб юборади. Синган ҳасса ҳаётдан буткул кўнгил совишини билдиради. Тушингизда ўзингизни тепаликда ҳасса билан ўтирганингизни кўрсангиз - ҳокимиятга махфий интилишингизни билдиради. Агар тушингизга ҳасса ва ғула тахлами кирса, бу чексиз Ҳокимиятга эга бўлишингизни билдиради.
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!