🎵 Қўшиқ матнлари

Охунжон Мадалиев - Келинчак

3.2К марта ўқилди
Охунжон Мадалиев - Келинчак
Армонлари тахмонига тахланган гул,
Нозик ко`нгил чо`г`лар аро дог`ланган гул, (х2)
Орзулари саробларга айланган гул,
Севилмаган келинчак, севилмаган келинчак. (х2)
Чимилдиг`ин чеккасида умид йиг`лар,
Ко`з олдида минг насиҳат, о`гит йиг`лар, (х2)
Қай ҳовлида ко`нгил берган йигит йиг`лар,
Севилмаган келинчак, севилмаган келинчак.
Икки вужуд бирлашмаса оловларда,
Ишқ ёнмаса висол деган қаловларда,
Бошгинаси қолди қандай балоларга,
Севилмаган келинчак, севилмаган келинчак.
Бошгинаси қолди қандай балоларга?
Севилмаган келинчак, севилмаган келинчак.
Салом берар ярқиратиб тиллақошин,
Паранжида ким ҳам ко`рар ко`зда ёшин? (х2)
Қарг`аб қо`яр совчи бо`лган қариндошин,
Севилмаган келинчак, севилмаган келинчак.
Мажнунтолга дарс бо`лади бо`йинг сенинг,
Қуёшларга дарс беради ро`йинг сенинг,
Аллаларга то`либ кетсин уйинг сенинг,
Севилмаган келинчак, севилмаган келинчак.
Аллаларга то`либ кетсин уйинг сенинг,
Севилмаган келинчак, севилмаган келинчак. {х2}

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →