🎵 Қўшиқ матнлари

Нуриддин Ҳамроқулов - Сайранг булбулим

3.7К марта ўқилди
Нуриддин Ҳамроқулов - Сайранг булбулим
Сайранг булбулим, сайранг,
Шу гулнинг шохи синсин.
Ёр айриламан, дейди,
Айрилиб кўнгли тинсин.
Бу оламга келиб топган
Меники, меҳрибонимсан. (х2)
Кўзимнинг равшани, кўнглим
Хуши, оромижонимсан. (х2)
Лаби лаъли зилолинг бизгадир
Оби ҳаёт гўё,
Гўзал боғларга бергувчи
Ҳаёт, обиравонимсан.
Бу Нозим айтади,
Юз илтижо айлаб нигорига, (х2)
Менга панду насиҳат
Этгали бир нуктадошимсан. (х2)
Сайранг булбулим, сайранг,
Шу гулнинг шохи синсин.
Ёр айриламан, дейди,
Айрилиб кўнгли тинсин.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →