🎵 Қўшиқ матнлари

Юлдуз Усмонова - Худо билар

2.4К марта ўқилди
Юлдуз Усмонова - Худо билар
Бош бир кун тош ёстиққа етар,
Руҳ то`тиси танни тарк этар, (х2)
Дейдилар, ёш танламас ажал,
Худо билар, ким олдин кетар. (х2)
Офтоб елиб, толса ко`к узра,
Унга осмон сандиг`и – ҳужра, (х2)
Ҳақдан – ҳукм, бандадан – ижро,
Худо билар, ким олдин кетар. (х2)
Пок дилингни кемирди ҳасад,
Қадамингда топдинг азият, (х2)
До`стим, менга қилма васият,
Худо билар, ким олдин кетар. (х2)
Асо тутмиш қанча қадди тол,
Мен – бир кучга то`лган навниҳол,
Отам мени ко`мар, эҳтимол,
Худо билар, ким олдин кетар.
Ко`зим ко`кда, сизда хаёлим,
Жужуқларим менинг камолим, (х2)
Г`аниматмиз, жуфти ҳалолим,
Худо билар, ким олдин кетар. (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →