📖 Ҳикоялар

Мен севган қиз фохиша экан..

4 дақиқа 6.1К марта ўқилди
Мен севган қиз фохиша экан..
Кунлардан бир куни узоқ сафардан уйга қайтдим.Ҳамма хурсанд ҳамма мени қайтиб келганимни эшитиб,уйимга йиғилишиб келди кўплаб табриклар эшитдим.Орадан 1-ҳафта ўтди ва уйда бироз дам олганимдан кейин,кўчага чиқиб атрофни томоша қилгим келди.Ёшим 21-да айни йигитлик чоғимда бундан 5-йил олдин бир қиз билан танишиб,уни севиб қолгандим у ҳам мени севарди.Шу кунларда уни эслаб юрдим ва бир куни шаҳарда уни учратиб қолдим,у жудаям ўзгарган илгариги чиройига яна чирой қўшилган эди юришлари хозирги замон қизларини кийинишлари ҳар қандай йигитни эс хушини оларди.У жуда гўзал эди,мен эса оддий кийинган оддий йигит эдим.Ҳар доим ҳайрон қолардим қандай қилиб шундай қиз мендек камсуқумгина оддий болани севиб қолди дердим.У билан яна гаплашишни бошладим яна ўша эски севги муҳаббат қалбимизга жўш ура бошлади.Ҳар куни учрашадиган бўлдик.Уни яна бир бор учратганимдан хурсанд эдим,бундай қиз ҳаётимда биринчи марта эди.Кунлардан бир куни уни дўстларим ёмон қизга чиқаришди ахлоқсиз йигитлар билан юради дейишди.Мен уни шунчалик севардимки дўстларимни бирорта гапига ишонмадим.Мен буни кўрмагунимча ишонмайман дедим.Кейин жахлим чиқиб унга телефон қилиб роса урушиб бердим,дўстларимни гапларини айтдим бақирдим унга.У йиғлаберди.Шу билан орадан анча вақт ўтди.Бу сўзларга ишонмадим хеч қачон,у билан ҳар доимгидек учрашиб юрардим.Вақти келиб мени яна сафарга отланишимга тўғри келди ва мен яна чет элга кетдим.Кунлар ўтиб унга телефон қилсам бошқа қиз кўтарадиган бўлди.Бир амаллаб бир куни ўзига тушиб қолдим у телефон ишлатмаётганини онаси тортиб олганини айтди,мен ишондим.Шундан кейин орадан ойлар ўтди яна бир куни телефон қилдим умуман ўчирилган.Шу билан уни яна йўқотдим.Балки дўстларим рост айтишгандир деб ўйладим.Буни хечам унутолмадим.Орадан 1-ярим йил ўтгач яна уйга қайтдим,уни хеч қаердан тополмадим.Бир куни кеч тушганда йўлда қоронғуда қолган икки кишини кўриб қолдим.Улар такси тўхтатишарди лекин хеч бир машина тўхтамасди.Уларга яқинлашиб бориб қаергача дедим.Улар 3-чи бекатга обориб қўйинг дейишди.Уларни бири йигит иккинчиси эса қиз бола эди.Иккаласиям орқага ўтириб олишди ва менга қараб йигит киши,окам сиз бизга эътибор бермай айтган жойимгача олиб бориб қўйинг деди.Мен хоп дедиму индамай йўлимда давом этавердим.Улар орқа ўриндиқда мендан уялмай беҳаёлик қила бошлади.Мен индамай кетавердим.Тавба инсониятга уят ҳам қолмабди дедим ичимда.3-чи бекатга етиб келдик уларга ойнадан қараб етиб келдик дедим.Йигит рахмат окам дедию машинадан тушиб пулни берди.Қиз эса тушмади,йигит менга қараб окам шу қизни айтган жойига олиб бориб қўйинг пулини мен бераман деди.Мен хоп дедим,пулини берди ва хайрлашиб кетди.Йўлда давом этдим ойнадан қизга қараб қаерга ҳайдай синглим дедим.Орқа тараф қоронғу эди уни юзи кўринмасди.Қиз менга Тож маҳал 5-чи кўчага деб гапирди.Хоп синглим қизиқ овози таниш кимгадир ўхшар экан,лекин ким эслолмаяпман.Шу пайт қиз телефонини олиб дугонасига қўнғироқ қилди.Ало дугонажон қалийсан ҳа айтган йигитинг билан гаплашдим,вой нега олдинро учраштирмадинг бунақасини хали учратмагандим майли ман 15-минутлада етиб бораман,нима қайси йигит !? Ҳааа ҳалиги 1-ярим йил олдин хизмат сафарига кетган йигитми,вой келибдими қаерда экан санга ким айтди,нима мани қидириб юрган экан!? Ээй дугонажон шуям йигит бўлибдию,киссасида хемириям йўқ ресторанга борганимизда пулни ярмини ўзим тўлагандим.Лекин жуда ёқимтой эди,вой нималар деяпсан дугонажон ман ўшани севардимми мана!? Қўйсангчи ҳудо асрасин ундакаладан.Ман унақалани оёғим тагига қатор қилиб териб қўяману.Агар ўша йигит мана бундай машинада олдимга келганида унга яна қайтардим,ёлғондан икки оғиз ширин сўзласам илинарди қўярди.Ҳа майли дугонажон ман хозир етиб қолдим кейин гаплашамиз бўпти...
Мен гап бошладим синглим нега унақа дейсиз ахир йгит ўзи учун қилмагандир,балки сизни севгандир сизни деб сафарга чиқиб ишлагандир келган бўлса агар сизни қидириб юрган бўлса.Сизни ростдан ҳам севар экан мана бу хақиқий йигит экан севгисига содиқ қолибди дедим.Ака нималар деяпсиз қанақа севги бунақа йигитладан сон мингтаку,майли шу ерда тўхтатворинг тушаман деди.Майли ўзиз биласиз синглим дедим.Эшикдан тушар экан менга бошқача қараб қўйди.Қаердандир телефонни овози эшитила бошлади.Орқа ўриндиғда қизни телефони қолиб кетибди,олиб қарасам дугонаси эка.Олиб жавоб бердим ало ака ҳали шу ердамисиз узур телефоним машинайзда тушиб қолибди деди.Ҳа келиб олиб кетишиз мумкин дедим.Бироз жойимда туриб кутдим 2-дақиқадан кейин қиз қайтиб келди,лекин дугонаси билан эди.Телефонини олди ва рахмат айтди.Дугонаси мени олдимга келди ва исмимни сўради мен исмимни айтгандим улар бир-бирига қараб анграйиб қолишди.Мени таниб қолишди деб ўйладим ва майли яхши қолилар дедиму машинамни ўт олдириб ҳайдаб кетдим.Энди уни хеч қачон эсламайман севмайман деб сўз бердим ўзимга.Ҳаётнинг синовлари шунақа экан мен севган қиз фохиша экан..

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →