Ўқинг фақат йиғламанг

Улар жуда баҳтли оила эди. Ота, она ва уч ёшли ширингина қизалоқдан иборат бу оила жуда баҳтли хаёт кечирар эди. Лекин тақдир хукми бу баҳтни уларга кўп кўрди – узоқ давом этган касаллик сабабли она уч ёшли қизи хамда севимли ёрини ташлаб бу дунёни тарк этди. Турмуш ўртоғининг ўлимидан чуқур қайғуга ботган ота қизалоғига онасининг ўлимини қандай тушунтиришни билмасди. Буни устига гўдак хар куни отасидан "ойим қаэрга кетдилар, қачон келадилар", деб сўрайверарди.
– Ойинг ишга кетди, қизим. Ишҳонасидан узоқ муддатли сафарга чақиришган, Ҳудо ҳохласа тез орада кириб келади, - дея қизини овутиб қўярди. Қизалоқ бу саволни тез-тез берар ва деярли бир ҳил жавоб эшитарди.
Шундай қилиб қизи олти ёшга чиққан йили ота бир мехрибон, оқкўнгил аёл билан танишади ва улар турмуш қуришга ахд қилишади. Бир куни отаси қизини ёнига чақириб, аста гап бошлайди:
– Қизим, ойинг қайтиб келадиган бўлди. Сен унинг қиёфасини унутиб қўйганинг йўқми?
Қизалоқ бироз ўйланиб туриб, "йўқ" маъносида бош қимирлатади. Худди шу лахзада эшик очилиб, остонада халиги аёл пайдо бўлади. Қучоғини кенг очиб, қизнинг исмини айтиб чақиради:
– Қизалоғим, мен сени ойингман, танияпсанми?
Қизалоқ отасига хайрон бўлиб тикилади.
- Қизим, ойингни танимаяпсанми? Аҳир у сенинг онанг! Айтгандим-ку, ишга кетган, бир кун қайтиб келади, деб. Ана қайтиб келди. Энди тез бориб, "ойи" деб қучоқлаб қўйгин-чи, бўлақол тез! - деб ота қизини кўзларига тикилди.
Қизи индамай аёлнинг қучоғига бориб, "ойи" деб қўйди. Кўнгли тўлган ота қизини ёнига бориб, пешонасидан аста ўпди ва "Хозир келаман, сен ойинг билан гаплашиб ўтир қизим", дея ташқарига йўл олди. Отаси чиқиб кетгач қиз бирдан йиғлаб юборди ва кўзда ёш билан:
- Сиз менинг ойим эмассиз! - деди тўсатдан. - Менинг ойим ўлган!
Тонг қолган аёл хайратдан не деярини билмай турарди.
- Буни мен бобом ва бувимларникига борганимда уларнинг сухбатларидан билиб қолганман. Буни фақат мен, бобом ва бувим биламиз ҳолос. Дадам бундан беҳабар. У халигача ойимни ишга кетган деб ўйлайди. Бу гапни дадам билмасин, у билса сўзсиз азобланиб йиғлайди. Сизни доим ойи деб чақираман. Фақат бу гапларни дадамга айтиб қўйманг. Дадам билса, чидолмай йиғлайди. -дея қизалоқ йиғлаб юборишдан ўзини зўрға тутиб турган "янги ойиси"га ёлворарди.
Бу пайт эса эшик ортида турган отанинг кўз ёшлари кўл булганди.

Изоҳлар 0
Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!