📖 Ҳикоялар

"Чандиқ детектив - Саргузашт

1 дақиқа 6.8К марта ўқилди
"Чандиқ детектив - Саргузашт
Барзанги бола бечорани хона четидаги сув тўла хум ёнига судради.Сочида тутиб калласини сувга тиқиб азобларди.Бола бечора бақирмоқчи бўлар,кимларнидир ёрдамга чақирарди.Лекин натижа бўлмасди.Чамаси 16ёшлардаги бу бола ҳушидан кетди.Сўнг барзанги уни ёғоч кравотга ётқизиб,камерга бесўнақай жилмайди.Сўнг оқхалат кийган кишилар келиб ҳушсиз асирни қорнини ёриб,ички аъзоларни олиб авайлаб қутиларга жойлашди.Содиқ бу ҳолатни,ўзи таниган бу йигитчани бурдаланганлиги кўриб ҳушини йўқотаёзди. -Хўш,менга ўғил бўласанми-Акрамни саволи хаёлини бўлди. -Бошқа иложим бордек сўрайсиз-нафрат билан тикилди Содиқ. -Тез фахмлаганингдан хурсандман.Энди сен Бакир Асадов Акрмович,яни мени ўғлимсан.Ҳозир сени қиёфангни ўзгартирамиз ва 2соатдан сўнг Москвага учамиз."Демак,булар кимнидир ўғрилашини билиб,олдиндан ҳаракатни бошлашган"ўйлади Содиқ. Ўша заҳоти 2рус қиз келиб Содиқни қиёфасини ўзгартиришди.Мовий кўзлар,малла сочлар,қошлар қора тусга кирди.Илгари Содиқни яхши билга одам ҳозир уни кўрса умуман бу ўшалигига ишонмасди.Хуллас улар йўлга отланишди.Содиқ илк бора самолётга чиқди.Қачонлардир Бобир билан шахсий самолёти бўлишини орзу қилишганини эслади.Энди дўстини кўришдан умидини узиб,кўзларини юмди.Кўзларидан кўзёшлар қуйилиб юзларидан думаларди. Орадан кунлар ўтди.Содиқни йўқолганлиги ҳақидаги хабарни телевизор орқали кўрган Бобир тушкунлик гирдобига тушди.Уни ҳатто мехрибон онаси ҳам овутолмади. Содиқни эса Москвага келганига 14кун бўлди.Унга кўрсатилаётган илтифот тагида нима борлиги,организмлари сотиш учун бурдаланган бола ҳақидаги ўйлар уни қийнарди.Бу ерда уни ҳамма Бакир деб аташарди.У кун бўйи ўзини ҳашаматли хонасида чиқмас эди.Гоҳида Акрам Бакир билан суҳбатлашар,унга яхши таассурот қолдиришга уринарди.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →