📖 Ҳикоялар

Қиз фарзанд

1 дақиқа 17.5К марта ўқилди
Қиз фарзанд
Шу қизингни кўзимга кўрсатма деганман сенга. Куни билан ишдан чарчаб келсангу уйда эса асаб бузарлик.. Йўқот кўзимдан нари қил! - деб ишдан қайтган эр ҳотинига бақира кетди...
Кўзларини жовдиратиб қўрқиб турган уч ёшли қизалоқ дадасини гапларидан кегин секингина онасини орқасига яширинди...
Дадаси аҳир у қизингизку.. Унда нима айб... Аллоҳ берса ўгил фарзандлик ҳам бўлармиз..
Ўчир овозингни.... Бешта қиз тугиш келди қўлингдан, тилинг эса икки қарич.. Битта ўгил тугиб қўй, кегин менга насиҳат киласан..
Аёл бошқа ҳеч нима демади.. Қизини опаларини олдига олиб кирди ва эрига дастурҳон тайёрлади...
Ярим тун эрни томоги қуриб сув ичгани чиқди.. Шу пайт қизларини ҳонасидаги чироқ ёниқ эканини кўриб, ҳона томонга юрди.
Ҳонага яқинлашганда ичкаридан эшитилган йиги овоздан эшикни очмай бир зум туҳтади..
Ичкаридан кенжатой қизини йиги овози эшитиларди. Қизалок йиглаб бир нималар дерди..

Ҳудожон нега мени ўгил қилиб яратмадинг.. Нега мени отамни ҳар кунги жанжалига, ойимни кўз ёшларига сабабчи қилиб яратдинг. Ҳудожон майли дадам мени яҳши кўрмасин, мен уларни яҳши кўравераман. Майли мени сўксинлар, аммо ойимни йиглатмасинлар.. Битта мен уларни шунча қийнаяпман... Мени олдингга чақириб ол Ҳудожон. Ёлвораман сендан Ҳудожон...
Эркак эшитганларидан караҳт ҳолатига тушиб колди... Оҳирги уч йиллик умри кўз олдидан ўта бошлади..
Наҳот шу қизча мен юз ўгирган қизча булса... Шундай меҳр эгаси мени зурриёдим бўлса... Ноҳотки кўзларим шунчалик кўр бўлган бўлса... Эркак минг ҳаёл билан ҳонага кирди..
Дадасини кўрган қизалоқ қўрққанча, шошиб жойига ётмоқчи бўлди.
Ота уни қўлидан тутиб қўрқувдан катта катта бўлган кўзларига термулиб, юзига оқиб чиққан ёшини артдида..

Бадбаҳт отангни кечир болам деди...
Қизалоқ шошиб отасини бўйнидан маҳкам қучоқлаб олди... Лаблари эса " Раҳмат сенга Ҳудожон" деб пичирларди...
Ўгилми қизми илоҳим Фарзанд берсин Ҳудойим...

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →