Ибратли хикоя

Бир аёлнинг эри вафот этди. Икки қизи етим қолди. Бу мусибат сабаб фақирлик, мухтожлик унинг боши узра айлана бошлади. Уйнинг эгаси ижара хаққини сўрар, дилбандларининг очликдан силласи қуриб борарди. Маблағ йўқлиги туфайли уйдан чиқариб юборилди. Хар ҳил гап сўзлар - у, ёмонларнинг зараридан қочиб, бегона шахарга кетди. У шахарда қахратон совуқ хукм сурарди. Қизларини эски - вайрона масжидда қолдириб, емак топиб келиш мақсадида ташқари чиқди.
Мусулмон, виқорли, шахар зодагонларидан бири бўлган кишига дуч келди. Ахволини тушунтириб ёрдам сўради.
Аёлнинг гапларини эшитиб бўлгач бой:
— Гапларинг ростлигини исботла! Далил келтир менга!— деди.
Аёл:
— Сизга қандай исботлай, бу шахарда хеч кимим йўқ бўлса, мени кимса танимайдики сизга келтириб сўйлатсам, — деди.
Мусулмон киши унга ишонмади, юзини ўгириб кетди.
Аёлнинг шундоқ хам ғам қучган қалби, баттар синди. Иложсизликдан йиғлай бошлади. Шу пайт унинг ёнидан ёши улуғ, кекса бир киши ўтиб кетаётганди. Аёлнинг холи унинг диққатини жалб қилди.
— Тинчиликми, қизим? Нимага йиғлаяпсиз? — деб сўради.
Аёл ахволини, бояги кишининг унга ишонмаганлигини айтиб йиғлади.
Чолнинг унга рахми келиб уйидан аёл - қизларини жўнатди. Улар аёл ва унинг масжидда қолган қизларини келтиришди. Эдириб - ичириб, ювинтириб чиройли кийимлар беришди. Олий даражада иззат - икром қилишди.
Чол ва унинг оиласи насронийлар эдилар.
Тун ярмига чўкканда, аёлни ночор холида қолдирган мусулмон киши туш кўрди.
Унда, қиёмат қоим бўлганди. Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам ва Уларнинг ортларида байроқлари хилпираб тик турарди.
Шунда бойнинг нигохи ям - яшил зумраддан қурилган чиройли қасрга тушди. Унинг айвонлари дур ва ёқутдан, қуббалари марварид, жавохир - у маржонлардан ясалган, ўта нозик ва хашаматли эди.
Бой Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан қаср кимга тегишли эканлигини сўради.
У Киши:
— Тавхидли мусулмонники, — дедилар.
Бой:
— Эй Аллохнинг элчиси, менман ўша Аллохнинг ягона, Сизни хақ Пайғамбар эканлигингизга иймон келтирган, тавхидли мусулмон, — деди.
У киши:
— Қани, далил - исботинг, гапинг ростлигини тасдиқла?! — дедилар.
Унинг ақлига чақмоқдек аёл билан ўтган сухбат келди.
— Сен аёлдан далил сўрадинг - ку?! «Гапларинг ростлигини исботла!» дединг - ку! — дедилар.
У қўрқиб уйғониб кетди. Қилган ишидан жуда афсусланди. Эртаси кунидан бошлаб аёлни шахар бўйлаб аҳтара бошлади. Аҳири уни насронийнинг уйда эканлигини билди.
Бориб:
— Аёл ва унинг қизларини менга беринг! — деди.
— Бунинг иложи йўқ, улар уйимга келгандан бери шунақа барака ёғила бошладики, тасаввур қилолмайсиз, — деди чол.
— Мен сизга минг дийнор бераман, уларни менга беринг! — деди, бой.
— Йўқ, — деди, насроний.
— Беришингиз шарт! — деди бой.
Насроний:
— Сиз ҳохлаётган нарсага сиздан кўра мен хақлироқман. Тушингизда кўрган қаср, мен учун қурилган. Аллохга қасам, уйимга аёл ва қизлари келгандан сўнг, унинг қўлида мен ва оилам исломни қабул қилдик, кейин сиз кўрган тушни мен хам кўрдим.
Расулуллох:
— Аёл ва унинг қизлари сеникидами? — деб сўрадилар.
— Ха, шундай, эй Росулуллох, дедим.
У киши:
— Бу қаср сен ва оилангники, дедилар, — деди.
Бу гапларни эшитган бой шу даражада надомат қилдики, умри бўйи хеч нарсага бунчалик афсус қилмаганди!

Изоҳлар 0
Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!