🎵 Қўшиқ матнлари

Уммон - Тола

1.6К марта ўқилди
Уммон - Тола
Юзта толадан қолди бир тола,
Қолгани бўлди кул ёна-ёна.
Тушунмоқдамисан, яна қолди оз?
Сўзларимга этибор бер бироз.
Қолди сўнгги тола,
Бизни боғлаб турган тола.
Деярли тўлди сабр,
Қара, кўнгиллар жар ёқасида.
Қолди сўнгги тола,
Бизни боғлаб турган тола.
Деярли тўлди сабр,
Қара, турибмиз жар ёқасида.
Юзта қадамдан қолди бир қадам,
Қадамлар ортида тўла алам.
Аламлар устида сенинг изинг,
Ишончимнинг устидан босиб келдинг.
Охир барибир узилиб кетди сўнгги тола,
Наҳотки, юрагингга етиб бормади ичимдаги нола?
Қош кўзлари қора, юрагимдаги ягона,
Сабр тўлди ёлвора.
Борган сари кўпайиб кетди, сендаги бу юришлар,
Ҳаётингга яна қўшилиб кетди кимлар?
Гар кун келиб соғинсанг,
Сен мени эмас, мен сенга айтган сўзларимни эсла,
Қолди сўнгги тола,
Бизни боғлаб турган тола.
Деярли тўлди сабр,
Қара, кўнгиллар жар ёқасида.
Қолди сўнгги тола,
Бизни боғлаб турган тола.
Деярли тўлди сабр,
Қара, турибмиз жар ёқасида.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →