🎵 Қўшиқ матнлари

Сетанҳо гуруҳи - Аждодлар руҳи

2.7К марта ўқилди
Сетанҳо гуруҳи - Аждодлар руҳи
Довонлар оша ўзиб,
Ғанимлар келар тўзиб.
Қиличдан ўтиб ҳар жон,
Ариқлардан оқди қон.
Тинч еринг бўлди вайрон,
Ёвларга тўлди ҳар ён.
Тинчлик бермади сенга
Халқнинг оҳу-фиғони,
Қаддингни букмай бординг
Элимнинг мард ўғлони.
Курашдинг ғаним билан
Чиққунча қора жони.
Олишдинг ғаним билан
Чиққунча қора жони.
Бор, бегуноҳ халқинг фарёди,
Азобли гўдак ноласи.
Бор, сен учун қалқон бўлгувчи
Забардаст фарзандларинг бор.
Бор, она тупроғинг бағрида
Асрлар узра беғубор,
Аждодлар руҳи мададкор,
Зафар сенга бўлди ёр.
Томирингдан оқади
Садоқат, вафо қони,
Қалбингдан ўчмас сенинг
Хўрланган аёл доди.
Адоватинг бор сенинг,
Сендан халқинг умиди.
Мангу зулматга кетар
Аянч, қайғули кунлар,
Батамом ўтмас энди
Биз томон вахший ёвлар.
Табаррук она ерим,
Бағрида яйрар элим. (х2)
Бор, бегуноҳ халқинг фарёди,
Азобли гўдак ноласи.
Бор, сен учун қалқон бўлгувчи
Забардаст фарзандларинг бор.
Бор, она тупроғинг бағрида
Асрлар узра беғубор,
Аждодлар руҳи мададкор,
Зафар сенга бўлди ёр. (х2)
Забардаст фарзандларинг бор…

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →