Яна мактуб, кераксиз қоғоз...

Яна мактуб, кераксиз қоғоз,
Қўлингизда титраб турибди.
Яна кўнгил тентираб бир оз,
Мехрингизни излаб юрибди !
Ёзолмадим бирон сўз тайин,
Оппоқ қоғоз ғамгин етибди.
Соғинчларим тўкилиб майин,
Сўз ўрнига ёшлар кетибди !
Лабингизга босинг бир бора,
Аҳир лаблар унсиз сўнибди.
Ёзолмайин байдин бечора,
Эгилганча кўнгил кўнибди !
Хар кун шундай мактуб битаман,
Ҳаёлларим ўйдан толибди.
Ёзолмасдан ёшлар тўкаман,
Сўзларим хам ҳайрон қолибди !
Яна мактуб, яна сўзлар оз,
Дилчи, алам ютиб юрибди.
Қўлингизда титраган қоғоз,
Юрагимни тутиб турибди..
Қўлингизда титраб турибди.
Яна кўнгил тентираб бир оз,
Мехрингизни излаб юрибди !
Ёзолмадим бирон сўз тайин,
Оппоқ қоғоз ғамгин етибди.
Соғинчларим тўкилиб майин,
Сўз ўрнига ёшлар кетибди !
Лабингизга босинг бир бора,
Аҳир лаблар унсиз сўнибди.
Ёзолмайин байдин бечора,
Эгилганча кўнгил кўнибди !
Хар кун шундай мактуб битаман,
Ҳаёлларим ўйдан толибди.
Ёзолмасдан ёшлар тўкаман,
Сўзларим хам ҳайрон қолибди !
Яна мактуб, яна сўзлар оз,
Дилчи, алам ютиб юрибди.
Қўлингизда титраган қоғоз,
Юрагимни тутиб турибди..
Изоҳлар 0
Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!