Умр дарё каби оқавераркан

Умр дарё каби оқавераркан,
Кунлар эрта сари боқавераркан,
Ёнингда меҳрибон ёринг бўлса хам,
Илк севги юракни ёқавераркан!
Олови сўнмаскан илк муҳаббатнинг,
Озори тинмаскан илк муҳаббатнинг,
Ёзиғи шу экан аччиқ хаётнинг,
Илк севги юракни ёқавераркан!
Сени суйишлари татимас экан,
Сен деб куйишлари татимас экан,
Илк севгига дунё арзимас экан
Илк севги юракни ёқавераркан!
Тухфаси осмонга термулган кўзлар,
Айтилмай, юракка кўмилган сўзлар,
Билмадим хаётдан не маъно излар,
Илк севги юракни ёқавераркан!
Армонлар йўлимга қалашиб бўлган,
Ҳижрон хаётимга қасдлашиб толган,
Висолнинг кўйида адашиб қолган,
Илк севги юракни ёқавераркан!
Овутмоқ истайман, таскин топилмас,
Ўтмишим ва эртам муроса билмас,
Фақат соғинтирар, бир бора келмас,
Илк севги юракни ёқавераркан!
бас энди дардларинг тўкма,
Эртадан бахтинг кут, ўтмишинг сўкма,
Йўқ, мени овутмоқ истаманг, тўҳтанг,
Умр дарё каби оқавераркан,
Илк севги юракни ёқавераркан!
Кунлар эрта сари боқавераркан,
Ёнингда меҳрибон ёринг бўлса хам,
Илк севги юракни ёқавераркан!
Олови сўнмаскан илк муҳаббатнинг,
Озори тинмаскан илк муҳаббатнинг,
Ёзиғи шу экан аччиқ хаётнинг,
Илк севги юракни ёқавераркан!
Сени суйишлари татимас экан,
Сен деб куйишлари татимас экан,
Илк севгига дунё арзимас экан
Илк севги юракни ёқавераркан!
Тухфаси осмонга термулган кўзлар,
Айтилмай, юракка кўмилган сўзлар,
Билмадим хаётдан не маъно излар,
Илк севги юракни ёқавераркан!
Армонлар йўлимга қалашиб бўлган,
Ҳижрон хаётимга қасдлашиб толган,
Висолнинг кўйида адашиб қолган,
Илк севги юракни ёқавераркан!
Овутмоқ истайман, таскин топилмас,
Ўтмишим ва эртам муроса билмас,
Фақат соғинтирар, бир бора келмас,
Илк севги юракни ёқавераркан!
бас энди дардларинг тўкма,
Эртадан бахтинг кут, ўтмишинг сўкма,
Йўқ, мени овутмоқ истаманг, тўҳтанг,
Умр дарё каби оқавераркан,
Илк севги юракни ёқавераркан!
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!