❤️ Севги ҳақида шерлар

Исмим янграр сўзларингизда...

2.5К марта ўқилди
Исмим янграр сўзларингизда...
Сиз билмайсиз...жуда ёмонман,
Қалбингизга кирганман айтмай.
Юлдузимсиз...багри осмонман,
Сизни дейман...аҳдимдан кайтмай...

Сиз билмайсиз...жуда қайсарман,
Юрагингиз меники, тамом.
Меҳри булок каби қайнарман,
Ҳаёлингиз менда батамом...

Сиз билмайсиз...сезмайсиз ҳатто,
Аксим чиздим кўзларингизга.
Беиҳтиёр соғинчлар аро,
Исмим янграр сўзларингизда...

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →