❤️ Севги ҳақида шерлар

Қайданам билардинг, кўнгил дардларим

3.5К марта ўқилди
Қайданам билардинг, кўнгил дардларим
Қайданам билардинг, кўнгил дардларим,
Қайданам билардинг, ошиқлегимни.
Қайданам билардинг, ишқий байтларим,
Бир сенга аталган қўшиқлегини.

Ё дил бериб сенга ҳато қилдимми?
Кўрдим - а қанчалар - қанчалар азоб.
Ё мени севгимни ўйин билдингми?
Бу қандай сахро бу, бу қандай сароб?

Юрагим сорбонсиз карвонга ўҳшар,
Йўлга тушиб аста - аста кетмоқда....
Ҳаёл дил йўлига гулларни тўшар,
Лекин бу йўлнинг оҳири нима?

- Сўнгсиз бир азобдир поёнсиз хандақ,
Сахро саробидан баттарроқ туйғу.
Бу юракни аҳир тўҳтатай қандоқ?
Севги деб юрибди шу йўлларда бу.

- Эй НАЗО бу сахро севги сахроси,
Қарши олар сени фақат азоблар.
Висол йўқ, манзил йўқ севги дунёси,
Висолга ўҳшайди фақат сароблар...........

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →