Шодон деманг лабим кулар дилим вайрон

Шодон деманг лабим кулар дилим вайрон,
Амали кам жасадимдан ҳавотирман,
Жайрон каби жоним учун ҳушим хайрон,
Қабрдаги сухбатимдан ҳавотирман.
Тиним билмай зулм қилар маккора нафс,
Оташ сари етаклайди хою хавас,
Савобларим гунохимга келгайми бас,
Кеча-кундуз ғафлатимдан ҳавотирман.
Умр шамдек ёниб-ёниб тугар оҳир,
Икки малак елкам узра мудом хозир,
Неки амал қилган бўлсам бари зохир,
Менга бўлар саволимдан ҳавотирман.
Фано ичра интихосин топса йўлим,
Шаходатни айтармикан саркаш тилим,
Борар жойим бўлармикан сокин сўлим,
Қабр томон жўнашимдан ҳавотирман...
Амали кам жасадимдан ҳавотирман,
Жайрон каби жоним учун ҳушим хайрон,
Қабрдаги сухбатимдан ҳавотирман.
Тиним билмай зулм қилар маккора нафс,
Оташ сари етаклайди хою хавас,
Савобларим гунохимга келгайми бас,
Кеча-кундуз ғафлатимдан ҳавотирман.
Умр шамдек ёниб-ёниб тугар оҳир,
Икки малак елкам узра мудом хозир,
Неки амал қилган бўлсам бари зохир,
Менга бўлар саволимдан ҳавотирман.
Фано ичра интихосин топса йўлим,
Шаходатни айтармикан саркаш тилим,
Борар жойим бўлармикан сокин сўлим,
Қабр томон жўнашимдан ҳавотирман...
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!