✍️ Шерлар

Мени ёмон кўрган одамлар...

14.3К марта ўқилди
Мени ёмон кўрган одамлар...
Ичида ит ҳурган одамлар,
Айбим излаб юрган одамлар,
Сизга ёрдам бергим келади,
Мени ёмон кўрган одамлар...

Кимга ному нишоним ёқмас,
Ё Бағдодим, Қўқоним ёқмас,
Эрта олган унвоним ёқмас,
Мени ёмон кўрган одамлар...

Даврангизга кира олмайман,
Кирсам кўнглим ёра олмайман,
Сизга талант бера олмайман,
Мени ёмон кўрган одамлар...

Осай дейсиз, сиртмоғингиз йўқ,
Урай дейсиз, тўқмоғингиз йўқ,
Ўладиган ахмоғингиз йўқ,
Мени ёмон кўрган одамлар...

Сизга ука, ака, жўраман,
Дуоингиз қилиб юраман,
Мен сизларни яҳши кўраман,
Мени ёмон кўрган одамлар...

Мушук ётар – шер ҳаёлида,
Кийик тутиб ер ҳаёлида,
Мен юровдим шеър ҳаёлида,
Мени ёмон кўрган одамлар...

Болангиз юрт учун яшасин,
Душманга хам жонин тўшасин,
Фарзандингиз менга ўҳшасин,
Мени ёмон кўрган одамлар !!!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →