✍️ Шерлар

Мутлақо хақиқатга асосланган хазил

2 дақиқа 2.7К марта ўқилди
Мутлақо хақиқатга асосланган хазил
Дунё бунча тор экан,
Ғалваси бозор экан.
Бирини енгдим десам,
Бошқаси тайёр экан.

Ё устидан, остидан
Эмас душман қасдидан,
Уйим бузилай деди
Интернетнинг дастидан.

Осонми севиш, совиш
Шунда бошланди ташвиш.
Менинг кандидат эрим
Қилётувди Илмий иш.

Компютерда уззукун
Ишлаб тонглар отарди.
Керакли маълумотни
Интернетдан топарди.

Аммасию, холасига
Ишониб домласига,
Халақит қилмайин деб
Кирмабман ҳонасига.

Иҳлосла ишлайдилар,
Дилда ўзга тилак йўқ.
Қанча вақт ўтса хамки,
Илмий ишдан дарак йўқ.

Юпатардим ўзимни:
,,Хаммаси зўр бўлади.
Фанни билағон эрим
Оғдар- тўнтар қилади,,.

Бир шубха- гумон билан
Миямни хам иширдим.
Вақт келди, имкон топиб
Копютерни текширдим.

Чала қолган Илмий иш
Бир бурчакда ётибди.
Ёш кандидат чатларда
Роса гаплар сотибди.

Хазилмас, дўстлар сони
Нақ беш минга етибди.
Бизнинг калбош, тўрткўз эр
Блоггер бўб кетибди.

Индамадим, ноилож,
Тишни босдим тишимга.
Қаёқдаги хонимчалар
Ёқармиш бу кишимга.

Тармоқдаги ,,сайроқ қуш,,
Хуш сўз айтмас ўзимга.
Итданам ёмон бўлиб
Кўриндида кўзимга.

Истамадим, уришиб,
Обрўйимни тўкмоқни.
Пайт топиб солмоқ бўлдим,
Бошига ур тўқмоқни.

Тежаган пулларимга,
Битта телфон олволдим.
,,Асалика Бебош,, деб
Профилам очволдим.

Гуглдан расм топдим,
Қизча- ўн саккиз ёшли.
Оқ бадан, сочи силлиқ,
Ҳумор кўз, қора қошли.

Ўн йил яшаган эрла,
Ўша куни ,,дўстлашдик,,.
У бўйдоқ, мен эрсиз деб
Роса обдон гаплашдик.

Ўша ,,олим,, эримни
Аста-аста ўрардим.
Зимдан кўриб холини
Ич-ичимдан кулардим.

Ўзи хардам хаёл эр
Сал сарҳушам бўлдиёв.
Ўн йил яшаб ўзимни
Яна қайта севдиёв.

Шеърлар ёзади тинмай,
Бетинг қурғур афсунгар.
Мухаббат шоир қилди
Касби ўзи кимёгар.

Ялинарди тинмасдан:
,,Учрашайлик, эй, хоним,,.
Дедим: ,,Илмий иш битсин
Қутлашга борай, жоним,,.

Бир йил дам олган папка
Яна қайта очилди.
Илмий ишнинг чаласи
Уч ойларда ёзилди.

Рух бераман эримга
Хар кун дейман ,,Хорманг,жон,,.
Иштиёқла ишлади
Жонини бериб чунон.

Келди химоя куни,
Ой куни, хилол куни.
Икки пинхон ошиқнинг
Хақиқий висол куни.

Химояга борётиб
Эрим айтмади хатто.
Кутарди келади деб
Гул тутиб ул хурлиқо.

Куламан мийиғимда:
,,Кимлигимни билмабсиз.
Ҳўжайин, совунимга
Хали кўйлак ювмабсиз,,.

Бордим, атай Сюрприз
Бир даста гул кўтариб.
Маъруза қилар эрим
Кўзи ,,хур,,ни ахтариб.

Ёздим сўнгги ҳатимни:
,,Кечиринг мени, ўғлон.
Сиз-ку бўйдоқ экансиз
Мен асли эрли жувон.

Уч болам бор, очиғи,
Кичиги ўн ёшида.
Узр, айтмаган эдим
Хаммасини бошида.

Ука, ҳатларингизни
Эрим кеча топволди.
Поччангиз, рости, боксёр
Собиқ жахон чемпиони.

Ушласа, ўлдиради
Ёш жонинггиз уволда.
Бир зарбида шаклингиз
Қоладида деворда.

Маслахатим, укажон,
Профилни йўқ қилинг.
Қайтиб кирманг тармоққа
Кўнглингизни тўқ қилинг,,.
АЙБДОР АСАЛ ОПАНГИЗ!!!

Ҳатни кўргач эргинам,
Қора терга ботдику.
Телфонига тикилиб
Беш- ўн минут қотдику.

Ёнига бориб дедим:
,,Табриклайман, дадаси,,.
Дейди: ,,Хозир қўнғироқ
Қилмоқчийдим, онаси,,.

,,Айтишингиз шарт эмас
Сезган эди юрагим,,.
Илмий иш туғилди-ю,
Тамом бўлди эртагим.

Ана, содда эримнинг
Битди тармоқ ғалваси.
Гох дейман: ,,Докторликни
қилмайсизми, дадаси?,,.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →