❤️ Севги ҳақида шерлар

Муҳаббатга

3.9К марта ўқилди
Муҳаббатга
Кечикдинг мухаббат, энди кечикдинг.
Сенга деб аталган юрагим ўлган.
Кетавер, сен учун энди нима бор?
Умидинг узавер, сабрим хам тўлган.

Чақирсам келмадинг, ялиниб ўтдим,
Биргина васлингни раво кўрмадинг.
Алдадинг саробга тўғрилаб васлим,
Бир бора кимсан деб холим сўрмадинг....

Келасан, кетасан, ҳимматинг ўраб.
Мен ёмон ортингдан лаънат оламан.
На борсан, на йўқсан, аросатмисан?
Кетавер бир ўзим танхо қоламан...

Меҳрга тўймадим, келмади рахминг.
Армондан эгилдим, қилмадинг шавқат.
Кетавер, Эгамга таваккал қилдим,
Йўлингдан қолмагин энди мухаббат.

Меҳримдан сўрайман энди қадримни,
Дўстим бор ягона, руҳдан кўнглим тўқ.
Не керак биламан икки оламдан,
Кетавер мухаббат, сенга ишим йўқ...

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →