🎵 Қўшиқ матнлари

Ислиё гуруҳи - Унут бўлдими

1.8К марта ўқилди
Энди орзуларимиз армон бўлдиму?
Ўртада бу севги сарсон бўлдиму?
Жонимдан ортиқроқ кўрардим,
Қадрим шунчалар арзон бўлдиму?

Йиғлаганда ёшларимни артиб кулардинг,
Қўлим тутиб, ваъдалар берардинг.
Саробга айланди афсус ҳаммаси,
Ўша боғда бошқа билан турардинг.

Айтгин, ваъдаларинг унут бўлдиму?
Боғимизда бугун гуллар сўлдиму?
Мендан қаери ортиқроқ экан,
У билан кўнглинг тўлдиму? (х2)

Бир кун ногоҳ кўчамдан ўтсанг,
Кўзларинг кўзимга тушса,
Айтгин, қандай қарайсан кўзларимга?
Энди мен учун тушсан.

Ҳаммасидан қандай кечолдинг?
Наҳот, юрак мени ўйламай қўйдиму?
Қандай севгим кўчасин тарк этолдинг?
Бевафойим, қалбинг менда тўйдиму?

Айтгин, ваъдаларинг унут бўлдиму?
Боғимизда бугун гуллар сўлдиму?
Мендан қаери ортиқроқ экан,
У билан кўнглинг тўлдиму? (х2+х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Қўшиқ матнлари

Нилуфар Саидова - Сен учун

16-апрел, 20201.2К