🎵 Қўшиқ матнлари

Нилуфар Усмонова - Бегим

2.3К марта ўқилди
Нилуфар Усмонова - Бегим
Руҳиятим қоплаганда қиш фасли,
Ҳаётимга баҳор олиб келгансан.
Ҳеч бир доно табиб эмас, сен асли
Дардларимга даво бўлиб келгансан.

Садоқатли дўстим бўлиб доимо,
Энг керак пайт бўлолдинг ёнимда.
Сен борсанки, менга надир муаммо,
Дард ҳам азоб беролмайди жонимга.

Азизим, яқиним, борлиғим, ёлғизим,
Султоним, мани бегим.
Мен сенга бахш этаман юрагим, ҳаётим,
Меҳрибоним, мани жоним.

Бир сен сабаб юрагимда уйғонди
Муҳаббатим бетакрор бир ғунчаси.
Бу севгидан кўнгил энди, дил энди
Очилиб ҳам кетди қалб тугунчаси.

Мана бугун учмоқдаман сен билан
Севгининг еттинчи осмонларида.
Ишонаман, қачонлардир ёзилар
Бизнинг севги ҳам бахт достонларида.

Азизим, яқиним, борлиғим, ёлғизим,
Султоним, мани бегим.
Мен сенга бахш этаман юрагим, ҳаётим,
Боримни, боримни.

Азизим, яқиним, борлиғим, ёлғизим,
Султоним, мани бегим.
Мен сенга бахш этаман юрагим, ҳаётим,
Меҳрибоним, меҳрибоним.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Қўшиқ матнлари

Ислиё гуруҳи - Унут бўлдими

16-апрел, 20201.8К
Қўшиқ матнлари

Нилуфар Саидова - Сен учун

16-апрел, 20201.2К