Азим Муллахонов - Бу дутор

Бу дутор ўзгармаган, аммо садоси ўзгача, {х2}
Ғунча гул очилмаган ҳусни, жилоси ўзгача. {х2}
Билмадим, ёр кўнглида не муддаоси бор экан? {х2}
Орттирар ҳасратларим, нозу-фироқи ўзгача. {х2}
Кимгадир ҳасратларим бир аҳду-фармон бўлмаса,
Дардини очган билан дардимга дармон бўлмаса.
Жон, жон фидо қилдим нетай, ишқингда ҳар кун сарғайиб,
Оқибат билсам, унинг аҳду-вафоси ўзгача. {х2}
Бу дутор ўзгармаган, аммо садоси ўзгача,
Ғунча гул очилмаган ҳусну, жилоси ўзгача. {х2}

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!