🎵 Қўшиқ матнлари

Шоҳзамон - Озодбек Назарбеков

1.7К марта ўқилди
Шоҳзамон - Озодбек Назарбеков
Ой, Озод ака, отингизнинг чанги юқсин,
Яхши ният йўлга чиқдим ортингиздан.
Сизга атаб қўшиқ айтдим, устоз дедим,
Шогирдим денг, эргашайин ортингиздан. (х2)

Озод юртим Озод ўғлин бахтиёрман устоз десам,
Устоз, сиздан шогирд бўлиб, майлими бир дуо олсам? (х2)

Сизга дилдан ҳавас қилиб, юрдим кўнгил йўриғига,
Озод ака, баҳо беринг шогирдингиз қўшиғига, ой.

Озод ака, отингизнинг чанги юқсин,
Яхши ният йўлга чиқдим ортингиздан.
Сизга атаб қўшиқ айтдим, устоз дедим,
Шогирдим денг, эргашайин ортингиздан.

Озодбекдек бўлгин дея, ота-онам дуо қилар,
Сизни устоз дейишимни қишлоқдаги ҳамма билар. (х2)

Сизга дилдан ҳавас қилиб, юрдим кўнгил йўриғига,
Озод ака, баҳо беринг шогирдингиз қўшиғига, ой.

Озод ака, отингизнинг чанги юқсин,
Яхши ният йўлга чиқдим ортингиздан.
Сизга атаб қўшиқ айтдим, устоз дедим,
Шогирдим денг, эргашайин ортингиздан.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →