Улуғбек Раҳматуллаев ва Нилуфар Усмонова - Фолбин (Иймондан кечиб)

[Нилуфар Усмонова]
Она ер, сен бизни кечирасанми?
Устингдан турфа хил фитналар қилдик.
Гоҳида нафс учун, гоҳ бойлик учун,
Шайтонни мот қилар ҳийлалар қилдик. (х2)
[Улуғбек Раҳматуллаев]
Тўхтамай югурдик нафсимиз учун,
Бахтсизлар яралди бахтимиз учун.
Устимизга илиб кибр либосин,
Кўз-кўз қилмоқ учун жилвалар қилдик. {х2}
[Улуғбек Раҳматуллаев ва Нилуфар Усмонова]
Фолбинларнинг ёлғон фолига учиб,
Тап тортмай ҳаром еб ва ҳаром ичиб.
Виждондан, иймондан, инсофдан кечиб,
Сариқ чақамизни тиллалар қилдик. (х2)
[Улуғбек Раҳматуллаев]
Одам бўлиб, одам сотганларни кўр,
Ёлғон ботқоғига ботганларни кўр.
Кундан кунга яқин келса ҳамки гўр,
Ҳар кун ўйин-кулгу, яллалар қилдик. (х2)
[Нилуфар Усмонова]
Бағрингга борамиз бир кун хор бўлиб,
Ётамиз дуога муҳтож, зор бўлиб.
Йиғлайлик ёлвориб, тавбалар қилиб,
Тавбаси йўқларнинг ҳолини кўрдик. (х2)
[Улуғбек Раҳматуллаев ва Нилуфар Усмонова]
Фолбинларнинг ёлғон фолига учиб,
Тап тортмай ҳаром еб ва ҳаром ичиб.
Виждондан, иймондан, инсофдан кечиб,
Сариқ чақамизни тиллалар қилдик. (х2)
Она ер, сен бизни кечирасанми?
Устингдан турфа хил фитналар қилдик.
Гоҳида нафс учун, гоҳ бойлик учун,
Шайтонни мот қилар ҳийлалар қилдик. (х2)
[Улуғбек Раҳматуллаев]
Тўхтамай югурдик нафсимиз учун,
Бахтсизлар яралди бахтимиз учун.
Устимизга илиб кибр либосин,
Кўз-кўз қилмоқ учун жилвалар қилдик. {х2}
[Улуғбек Раҳматуллаев ва Нилуфар Усмонова]
Фолбинларнинг ёлғон фолига учиб,
Тап тортмай ҳаром еб ва ҳаром ичиб.
Виждондан, иймондан, инсофдан кечиб,
Сариқ чақамизни тиллалар қилдик. (х2)
[Улуғбек Раҳматуллаев]
Одам бўлиб, одам сотганларни кўр,
Ёлғон ботқоғига ботганларни кўр.
Кундан кунга яқин келса ҳамки гўр,
Ҳар кун ўйин-кулгу, яллалар қилдик. (х2)
[Нилуфар Усмонова]
Бағрингга борамиз бир кун хор бўлиб,
Ётамиз дуога муҳтож, зор бўлиб.
Йиғлайлик ёлвориб, тавбалар қилиб,
Тавбаси йўқларнинг ҳолини кўрдик. (х2)
[Улуғбек Раҳматуллаев ва Нилуфар Усмонова]
Фолбинларнинг ёлғон фолига учиб,
Тап тортмай ҳаром еб ва ҳаром ичиб.
Виждондан, иймондан, инсофдан кечиб,
Сариқ чақамизни тиллалар қилдик. (х2)
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!