🎵 Қўшиқ матнлари

Манзура - Сен мени ишонтир

1.5К марта ўқилди
Манзура - Сен мени ишонтир
Сен мени ишонтир,
Сен мени ишонтир севишингга.
Сен мени ишонтир,
Юракдаги дардимни-дардимни сезмай. (х2)

Мен унга бергандим боримни,
Лек у бир бора ҳолимни сўрамади.
У нега-нега сўрамади?
Усиз қанча йиллар ўтди,
Бедор алам юрак ютди.
Билмади, у нега-нега билмади?

Биласанми қанчалар оғринганим?
Йўлларингда интизор кутганим?
Ўзингдан айирдинг, қанотим қайирдинг.

Сен мени ишонтир,
Сен мени ишонтир севишингга.
Сен мени ишонтир,
Юракдаги дардимни-дардимни сезмай. (х2)

Менга керакмас озорлар,
Бўлганман бундан безорлар.
Чидамайди, юрагим бунга чидамайди.
Қанча узр сўрасанг ҳам,
Қайта яна алдасанг ҳам,
Кўнмайди, дил сўзларингга кўнмайди.

Биласанми қанчалар оғринганим?
Йўлларингда интизор кутганим?
Ўзингдан айирдинг, қанотим қайирдинг.

Сен мени ишонтир,
Сен мени ишонтир севишингга.
Сен мени ишонтир,
Юракдаги дардимни-дардимни сезмай. (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →