🎵 Қўшиқ матнлари

Аҳрор Пўлатов - Аллоҳга солдим

1 дақиқа 2.4К марта ўқилди
Аҳрор Пўлатов - Аллоҳга солдим
Мансаб учун пойни кўзга сурмайман,
Мени сотганларни одам билмайман.
Кучи йўқ, ожиздек ғийбат қилмайман,
Аллоҳга солдим, Аллоҳга солдим.

Сизлардек осмонга сапчиганим йўқ,
Кўзим ҳам, кўнглим ҳам, виждоним ҳам тўқ.
Мен озроқ эгилдим, лек синганим йўқ,
Аллоҳга солдим, Аллоҳга солдим.

Ишончимга кириб алдаганлар ҳас,
Номарддан ҳам номард, пастлардан ҳам паст.
Аллоҳдан қўрқаман, бандасиданмас,
Аллоҳга солдим, Аллоҳга солдим.

Дилимда иймондир, кўнглимда каъба,
Аллоҳ кечиримли – қилинглар тавба.
Душманларга кулгум берябди зарба,
Аллоҳга солдим, Аллоҳга солдим.

Мардман деб керилма, виждонли бўлчи,
Ҳаётда мардларча бир яшаб кўрчи.
Одамни ажратмас банда одамдан,
Яралгансан асли наслинг тупроқдан. (х2)

Қилаётган ишларим Аллоҳ билса бас,
Қадамларим ўлчаш бандасигамас.
Юрмайман ҳеч кимга бўлиб қасдма-қасд,
Аллоҳга солдим, Аллоҳга солдим.

Йўқликда остонам уриб келганлар,
Мендан паноҳ излаб, кўнглим олганлар,
Бугун одам бўлиб, сўнг тупурганлар,
Аллоҳга солдим, Аллоҳга солдим.

Бугун қаддим баланд, омадлар қуршаб,
Мана даврим келди, минг шукур, ё Раб.
Мен ғийбат қилмайман сизларга ўхшаб,
Аллоҳга солдим, Аллоҳга солдим.

Дилимда иймондир, кўнглимда каъба,
Аллоҳ кечиримли – қилинглар тавба.
Душманларга кулгум берябди зарба,
Аллоҳга солдим, Аллоҳга солдим.

Мардман деб керилма, виждонли бўлчи,
Ҳаётда мардларча бир яшаб кўрчи.
Одамни ажратмас банда одамдан,
Яралгансан асли наслинг тупроқдан. (х4)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →