🎵 Қўшиқ матнлари

Шоҳруҳхон - Севмадимми

1.9К марта ўқилди
Шоҳруҳхон - Севмадимми
“Мен сени соғинганим рост”, – дема,
“Тинглагим келмас сендан сўз”, – дема,
Вақтида қадрингни мен билмадим, билмадим,
“Мен сенга ишонмайман, йўқ”, – дема.

Ишончингни сўндирганим бўлдими сенга қоя?
Сўнгги бора имкон бергин менга, бўлар кифоя.
Осмонга қараб кечалари, қилдим минг нола,
Ўзимга аён, этма бечора.

Севмадимми, ёнмадимми,
Кутган меҳрингни балки бермадимми?
Севмадимми, ёнмадимми,
Қадрингни вақтида мен билмадимми?
Севмадимми?

Алдади мени макру-хийлалар,
Эсласам ҳамон юрак қийналар,
Билмадим охирини ўйламай, ўйламай,
Бугун эса юрак-бағрим тирналар.

Ишончингни сўндирганим бўлдими сенга қоя?
Сўнгги бора имкон бергин менга, бўлар кифоя.
Осмонга қараб кечалари, қилдим минг нола,
Ўзимга аён, этма бечора.

Севмадимми, ёнмадимми,
Кутган меҳрингни балки бермадимми?
Севмадимми, ёнмадимми,
Қадрингни вақтида мен билмадимми?
Севмадимми? (х1+х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →