💡 Қизиқарли маълумотлар

Тез вазн ташлашга имкон берувчи Зумба ҳақида маълумотлар

1 дақиқа 2.4К марта ўқилди
Тез вазн ташлашга имкон берувчи Зумба ҳақида маълумотлар
Тан олиш керакки фитнесс машғулотлари ҳам, тренажор машқлари ҳам бизни жуда толиқтиради. Вазият шунчалар оғир ҳолатга етиб келадики, барчасига қўл силташни истайсиз. Аммо спорт машғулотларини қизиқарли юмишга айлантириш ҳам имконсиз иш эмас.

Бунинг ажойиб чораси – Зумба саналади!
Зумбанинг пайда бўлганига деярли ҳеч қанча бўлгани йўқ, лекин у дархол дунё бўйлаб, барча қитъа ва мамлакатларда жуда кенг ёйилди. Бу анъанавий фитнеснинг ўрнига қўллаш мумкин бўлган тетик ва шиддатли йўналишдир.Зумба ўзида самба, салса, бачата, кизомба, реггетон, фламенко, хип-хоп ва яна кўп бошқа рақслардаги анъанавий қадамлар билан бирга фитнесс ҳамда аэробика элементларини бирлаштирувчи шиддатли машғулотлар тизимини акс эттиради. Оддий машғулотлар тахминан бир соат давом этади, рақснинг ўзи эса инструктор раҳбарлигида нон-стоп тарзида бажарилади. Зумба дарслари ўзида саломатлик учун жуда катта жисмоний ҳамда руҳий фойда заҳираларини очиб беради.
Тез вазн ташлашга имкон берувчи Зумба ҳақида маълумотларМашғулотлар бўкса, сон, қорин каби тананинг ўта муаммоли қисмларига сезиларли даражада ижобий таъсир ўтказади. Бу дастур инсон ўзини сарвқомат кўринишга келтириш, ортиқча вазнни йўқотиш билан бирга қайтадан ортиқча семириб кетишнинг олдини олади.
Тез вазн ташлашга имкон берувчи Зумба ҳақида маълумотларБундан ташқари, зумба барча мушаклар гуруҳларини ишга соладиган аъло даражадаги спорт машғулотидир. Машғулотлар олиб борилаётган пайтдаги тез ва шиддатли машқлар мушаклардаги турғунлик ҳолатининг олдини олиб, қоматни ростлайди, чиройли ва чаққон қадам ташлашни шакллантиришга ёрдам беради. Доимий равишдаги машғулотлар баданни тетик ҳолатда тутиш, мушакларни мустахкамлаш имконини яратади.
Тез вазн ташлашга имкон берувчи Зумба ҳақида маълумотларШиддатли машғулотларга жиддий ёндашиш инсоннинг барча органлари, шу жумладан, юрак қон-томир ва нафас олиш тизими учун мислсиз даражада фойдалидир. Машқлар қон айланишини сезиларли даражада кучайтиради, бу эса, ўз навбатида, бутун организмнинг фаолиятига ижобий таъсир кўрсатмай қолмайди.
Тез вазн ташлашга имкон берувчи Зумба ҳақида маълумотлар

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →