💡 Қизиқарли маълумотлар

Фойдали нонушта формуласи

1 дақиқа 3.2К марта ўқилди
Фойдали нонушта формуласи
Нонушта учун умумий қоида мавжудми? Бизни ҳар қандай ҳолатда ҳам эрталабки нонуштадан воз кечмасликка ундаган Америкла ва Британия олимлари бу саволга жавобни яқиндагина тақдим этдилар. “Вақтим етмайди”, “Эрталаб иштахам йўқ”, “Семириб кетишдан қўрқаман” ёки “егим келмаябди” каби баҳоналар қабул қилинмайди.

Тунги уйқудан сўнг организмнинг қувват заҳирасини тўлдирувчи нонуштра мия фаолиятини кучайтиради, диққатни жамлашга ёрдам беради, алмашинув жараёнларига ижобий таъсир кўрсатиб, кундузги эҳтиёж ва тамаддиларни қисқартирган ҳолда иштаҳани тартибга солади.Фойдали нонушта формуласи жуда оддий, у барчамизга маълум маҳсулотларни ўз ичига олади:
Бошоқли ўсимликлар – А ва Б гуруҳидаги витаминлар, оқсил, магний, калий фосфор ва темир моддаларининг конидир. Бундай витаминли коктейл организмнинг ички балансини меъёрда ушлаб туриш учун жуда зарур. Бошоқли ўсимликлар қувватни таъминлаб берувчи – углеводларга жуда бой. Нонушта таомномасини туза туриб, бўтқа ва мюсли ҳақида ҳам унутманг. Сут маҳсулотлари таркибида кўп миқдорда оқсил ва калсий мавжуд. Ёгурт истеъмол қилиб, қаҳва ёки чойга сут қўшиб юборинг.
Фойдали нонушта формуласиИчимликлар организмни суюқлик билан таъминлайди. Минерал сув, чой ёки қаҳва. Ўзингизга маъқул келганини ичишингиз мумкин.
Фойдали нонушта формуласиЯнги мевалар – клечатка ва витаминларнинг асосий манбаи бўлиб, улар ҳам дастурхонингизда бўлиши шарт.
Фойдали нонушта формуласиНон устига лосос бўлаклари ва янги бодринг қўйсангиз бутерброд ҳақиқий қувватга айланади.
Фойдали нонушта формуласи

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →