📖 Ҳикоялар

Фазилатли она

2 дақиқа 9.7К марта ўқилди
Фазилатли она
Ҳали уч ёшга тўлмаган қизча онасининг орқасидан кийимини тортқилаб:
- Ойижон, бугун Жаннатда қаср қурмаймизми? деб қолди.
Менимча янглиш эшитдим шекилли дедиим.
Юқ, қизча яна шу гапларни қайтарди.. сўнг опалари келиб синглиси айтган гапларни улар ҳам айтишди.
Фазилатли она кўзларимга қараб кулиб деди:
- Фарзандларим билан жаннатда қандай қилиб қаср қуришимизни кўргингиз келаяптими?
Мен "ҳа" деб, бир чеккада уларни нима деётганларини кузатиб ўтирдим.
Аввал она атрофида фарзандлари тизилиб ўтириб олишди. Фарзандларининг ёшлари тахминан 3 ёшдан 10 ёшгача эди. Ҳаммалари хаяжон билан тайёр ўтиришарди. Она "Ихлос" сурасини ўқий бошлади. Кетидан фарзандлари қайтарар эди.

🍃Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм..
Қул ҳуваллоҳу аҳад,
Аллоҳус сомад, лам ялийд ва лам ювлад, валам якун лаҳу, куфуван аҳад.

Сурани 10 марта қайтаришди.
Тугатиб бўлишгач ҳаммалари бир варакайига бор овозлари билан: Алҳамдулиллаҳ, жаннатда қасримизни қурдик, деб ҳурсанд бўлиб кетишди.
Болалари онасига:
- ойижон, энди хазинамиз ҳам бўлсин.
Кейин биргалашиб,
Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ ..
Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ..

Сўнгра фазилатли она сўради:
- энди, ким сизлардан Росулуллоҳ соллаллоҳу ’алайҳи ва саллам унга жавоб беришларини истайди. Ва қўлларидан сув ичиб, ундан кейин чанқоғини унутишини истайди...
Кейин ҳаммалари бирданига:
🌹Аллоҳумма солли ’ала Муҳаммадин ва ’ала оли Муҳаммад.. кама соллайта ’ала Иброҳима ва ’ала оли Иброҳим иннака ҳамидум мажийд..
🌹Аллоҳумма борик ’ала Муҳаммадин ва ’ала оли Муҳаммад.. кама барокта ’ала Иброҳима ва ’ала оли Иброҳим иннака ҳамидум мажийд.

Кетидан эса тасбеҳ ва такбир ва таҳлил (Ла илаҳа иллаллоҳ)ларни кетма кет этиб чиқишиб , ҳурсанд бўлишиб, ҳар қаёққа тарқалишди.
Кимдир дарсига қаради, яна кимларидир ўйинчоқларига киришиб кетди.
🍃🍃🍃
Буларни қандай қилиб ургатдингиз, деб сўрадим.
Фазилатли Она:
- Болаларим улар билан ўтиришимни яхши кўришади. Мен ҳам вақтдан фойдаланиб, уларга Аллоҳни зикр қилишларини ўргатаман.

👒Азизлар бу ҳодисани сизлар билан улашгим келди. Кўп болажонларимиз кўрсатувларда ҳар хил қасрлар қурилишларини томоша қилиб унда яшашларини хоҳлашади ёки бўлмасам мултфилм қахрамонларини хазиналарга қандай эришаётганларини томоша қилишади. Уларга буларнинг ҳаммасига қандай осон юл билан эришишлиги мумкунлигини ўргатсак.

Онанинг вафотидан кейин ҳам она ўргатган азкорларни фарзандлари қайтариб турса, онага эҳсон қилишгандай бўлишади, ҳасанотлари етиб боради ин шаа Аллоҳ.
Бу она учун дунё ва охиратдаги энг афзал сармоя.

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →