📖 Ҳикоялар

Бойўғлининг икки саволи

6.7К марта ўқилди
Бойўғлининг икки саволи
Сулаймон алайҳиссаломнинг хотини товус патидан кўшку айвон қуриб беришни сўрабди. Маликанинг илтимосини рад қила олмаган пайғамбар барча қушларнинг бошлиқларини бир ерга тўплаб, маслаҳат қилибди.
Бойўғли мажлисга кечикиб келибди. Сабабини сўраганида у шундай жавоб қилибди:
- Икки масаланинг ечимини топиш билан банд эдим, шунга кечикдим.
- Қандай масалалар экан улар?
- Биринчиси: бу замонда ўлик кўпми ёки тирик?
- Сенингча қайси бири кўп экан?
- Ўлик кўп, чунки тонгда ибодатга турмай ғафлат уйқусида ётганлар ҳам ўликлар қаторига киради.
- Хўш, иккинчи масала нима экан?
- Дунёда хотин кўпми ёки эркак?
- Қайси бири кўп экан?
- Хотин кўп, чунки хотинининг етовида юрадиганлар ҳам шу ҳисобга киради, - деб бойўғли.
Бу гапни эшитган пайғамбар ҳеч нарса демай, мажлисни тарқатиб юборибди.

"Кўҳна дунё ва ривоятлари" китобидан.

Бу жуда кенг камровлик ривоят булиб хозирги кунда аёлларни бемани хаваси ким узарга уз нафслари устун куйиб. Хожаларини кийнаб уни киламиз буни киласиз деб куп исрофгарчилика юл куйишяпди. Хак Таоло айтади енглар ичинглар аммо исрофгарчилик килманглар барча нарсанинг миёри яхши деб мархамат киладилар.
Дунё хаётингизда барча нарсанинг хисоби бор каби охиратда хам шу нарсалар устидан суралурсизлар Иншаоллох...!!!

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →