❤️ Севги ҳақида шерлар

Сени яна кўрармиканман

11.2К марта ўқилди
Сени яна кўрармиканман
Мана, кунлар ўтар кунларни қувиб,
Юрагим совийди жавобсиз куйиб,
Умр тоймоқдадур адоққа овиб,
Сени яна кўрармиканман?..

Қуёш ҳам алдайди ботиб кетгунча,
Дўстга дўстман доим сотиб кетгунча,
Хаёллар тўзғийди токи ўтгунча
Сени яна кўрармиканман?..

Туйғуларим йиғлар, қолади ғижим,
Дарду балоларга ғамҳона ичим,
Хаётимда кутган сўнги илинжим-
Сени яна кўрармиканман?..

Қўнғироқ чалади умр карвони,
Бошлайди ҳаёллар ажиб ғавғони,
Тинглайман кўнглимда яшар навони-
Сени яна кўрармиканман?

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Кетма…
Севги ҳақида шерлар

Кетма…

23-июн, 20217.8К
Кузатиш
Севги ҳақида шерлар

Кузатиш

23-июн, 202111.6К