❤️ Севги ҳақида шерлар

Йўқотгим келмас

15.5К марта ўқилди
Йўқотгим келмас
Хаёлда юзларинг суратин чиздим,
Ишқнинг боғларини сен билан кездим.
Ўшанда муҳаббат нелигин билдим,
Мен сени йўқотгим келмас ҳеч қачон.

Кўзларинг кўзимга тушганда ногох,
Сен мени бир сирдан этардинг огох.
Сенсиз яшолмайман сўзимга ишон,
Мен сени йўқотгим келмас ҳеч қачон.

Сени деб яшайман икки дунёда,
Фақат сен яшайсан митти юракда.
Бахтимга доимо бўлгин сен омон,
Мен сени йўқотгим келмас ҳеч қачон.

Шамшоднинг боғида гуллаган гулсан,
Дурларнинг ичида дурдона сенсан.
Боғбону заргарга бермасман ишон,
Мен сени йўқотгим келмас ҳеч қачон.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Кетма…
Севги ҳақида шерлар

Кетма…

23-июн, 20217.8К
Кузатиш
Севги ҳақида шерлар

Кузатиш

23-июн, 202111.6К