Юракни йиғлатиб узбекча шеър

Юракни йиғлатиб


Ўғринча қаратиб менга кўзингни, 
Бахтлидек кўрсатма кулиб ўзингни, 
Қайга яширасан сўлғин юзингни, 
Бир қалбни йиғлатиб, ким бахтли бўлган?!


Кеккайиб, гердайиб қарама ундай,
Ўзингни кўрсатма, бағри бутундай, 
Қарғишмас, ҳаётнинг қисмати шундай, 
Бир қалбни йиғлатиб, ким бахтли бўлган?! 

Совутиб қўйгандир бағрингни музлар, 
Қара, бу нигоҳинг тасалли излар, 
Бўёқлар остидан оқ тола бўзлар, 
Бир қалбни йиғлатиб, ким бахтли бўлган?! 

Ажин босган юзинг бағрим эзмоқда, 
Кўзингнинг ёшида жоним сузмоқда,
Юрагинг оҳини кўнглим сезмоқда, 
Бир қалбни йиғлатиб, ким бахтли бўлган?! 

Ғуруринг ўлмасин, жилмайиб тургин, 
Майли севгимиздан юзингни бургин,
Эпласанг дунёда энг бахтли бўлгин, 
Бир қалбни йиғлатиб, сен баҳтли болгин.

Роббим! Дунёда жоним омонат жондир

Роббим! Дунёда жоним омонат жондир, Калбимни маърифат нурига кондир! Уткинчи дунёда хар не килсанг хам, Узингга ошик кил, ишкингда ёндир.❤...

Куз - менинг калбимга сигмаган огрик

Куз - менинг калбимга сигмаган огрик, Бахт унда, ундадир Хижрон кайгу гам. Ажаб мен севаман хар недан ортик, Саргайган дунёни γашилликдан хам......

Сиз Аллоҳдан сўрашни билинг

Эй яқиним сиздан илтимос, Ғийбатимни сал камроқ қилинг. Четга суриб ғаразни бироз, Сиз Аллоҳдан сўрашни билинг......

Сен мани уйлама багритош дейя

🌸🍃 Сен мани уйлама багритош дейя, 🌼🍃 Тил таъриф этолмас туйгуларим бор. 🌸🍃 Уйлама кузига ёш келмас дейя, 🌼🍃 Дунё кутара олмас кайгуларим бор......

Қандай унутаман

Қандай унутаман?...ўргатгин, майли, Тоабат йўқ бўлиб кетаман иссиз. Сенга берган ваъдам, аҳдим туфайли, Кетаман, жимгина яшайсан менсиз?......

Сени кунглингни синдирдиларми

Сени кунглингни синдирдиларми? Эътибор берма! Жавоб кайтарма! Кадар хакли жавобни беражак......

Сизга тилардим гузал мухаббат

Сизга тилардим гузал мухаббат Аммо мухаббатга бир кадам нафрат Сизга тилардиму содакатли дуст Аммо садокатнинг дусти хиёнат Аллохдан истагим факат Сизни тарк этмасин соглик билан бахт....

Сиз барибир севиб коласиз. олсам хакида шер

Ериб кетар калбингиз тоши  Окар кöздан ожизлик йоши  Йетмас екан инсон бардоши  Сиз барибир севиб коласиз. ...

Согинч хакида шерлар

Насиб килар бизга хам дийдор,  Оллох килар бизни бахтийор. ...

Аёл

Аёл аввалига сизга якинлашишдан куркади. Охирида сиз ундан узоклашганингизда, у аччик кузёш тукади. Буни купчилик тушунмайди......

Изохлар 1

  1. Офлайн
    Абвгдеи
    Абвгдеи 5 июня 2026 16:50
    Бу дунё кимлар учун канча кенг.
    Бу дунё кимлар учун канча тор.
    Бу дунё кимлар учун канча тордир.
    Бу дунёда хар хил одамлар бордир.

    Кимдир дуёда боласини уйлаб яшайди
    Кимдир дунёда онасини уйлаб яшайди
    Кимдир дунёда уз ёрини уйлаб яшайд
    Кимдир уз нафсини уйлаб яшайди.

    Кимлар дунёда бойлик излаб яшайди
    Кимдир дунёда мехр излаб яшайди
    Кимдир дунёда кимдан кочиб яшайди
    Кимдир дунёда кимни излаб яшайди.

Фикр қўшиш