❤️ Севги ҳақида шерлар

Севдим сени Лолагинам

2.2К марта ўқилди
Уриб турган юрагимсан
Ўзимни бир донагинам
Ҳаммадан ҳам керагимсан
Севдим сени Лолагинам

Хаста юрак бўлиб бетоб
Ахволимни этма хароб
Севги шундай ширин азоб
Севдим сени Лолагинам

Йўлларинга интизор ман
Беморингман дарди бор ман
Висолингдан умидвор ман
Севдим сени Лолагинам

Кўзларингни севдим бирам
Бу ҳаётим сенла бекам
Қўлингни бер менга эркам
Севдим сени Лолагинам

Дардларимга бергин даво
Иш боғидан келган садо
Бу умримда бериб мано
Севдим сени Лолагинам

Яшай сенла бахтга тўлиб
Армонларим кетгин юлиб
Гохи йиғлаб гохо кулиб
Севдим сени Лолагинам

Соғиняпман нозларингни
Кулиб турган кўзларингни
Эслаб ширин сўзларингни
Севдим сени Лолагинам

Ишон менга гулим фақат
Бахтли қилай сени албат
Оддий шоир Темур Ахмад
Севди дилдан Лолагинам

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Севги ҳақида шерлар

Айтинг кимни севай сизни севмасдан

18-декабр, 202334.2К
Севги ҳақида шерлар

Умр деганлари ўткинчи аммо

18-декабр, 20232К
Севги ҳақида шерлар

Личкангга бир қараб қўй!

18-декабр, 20232.5К
Севги ҳақида шерлар

Юринг бахтни излаб кетамиз бугун

18-декабр, 20231.3К
Севги ҳақида шерлар

Ўшанда кетаман ҳаётингиздан

18-декабр, 20231.9К
Севги ҳақида шерлар

Фақат сен

18-декабр, 20231.6К