✍️ Шерлар

Бугун сизни тўйингиз куни

997 марта ўқилди
Йиллар ўтиб кетган бўлсада
Шу армоним эзар тун куни
Кўксимда чўғ бўлиб турсада
Бугун сизни тўйингиз куни

Нима қилай ўртаса соғинч
Унутмаймиз қўй деса уни
Сира сирз қўймаяпти тинч
Бугун сизни тўйингиз куни

Хотиралар жумбушга келиб
Ҳаёлимга келтирар шуни
Юрагимни минг пора тилиб
Бугун сизни тўйингиз куни

Боғларида бирга юрганим
Унутишим мумкинми буни
Сизсиз хамон мени суйганим
Бугун сизни тўйингиз куни

Минг бор унутмоқни истасам
Ўч олмоқда армонни хуни
Кўксимни қўл билан ушласам
Бугун сизни тўйингиз куни

Армонларда мастман шу бугун
Маст бўлиб хам унутмам уни
Бир умрлик юракда тугун
Бугун сизни тўйингиз куни

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Шерлар

Ўтмоқда умрим

18-декабр, 20231.2К
Шерлар

Меҳрдан гап бошланг меҳрдан

18-декабр, 2023923
Шерлар

Дўстгинамни тополмаяпман

18-декабр, 2023991