✍️ Шерлар

Меҳрдан гап бошланг меҳрдан

923 марта ўқилди
Ғийбатдан гап бошлаб ўтирмай
Яхшилик қилдим деб бўртирмай
Яхшилар кўнглини чўктирмай
Меҳрдан гап бошланг меҳрдан

Кимнидир чўлоқ деб сўзламанг
Кўзини кўр дея кўзламанг
Бир куни бир четда бўзламанг
Меҳрдан гап бошланг меҳрдан

Гунг деманг гапира олмаса
Юракмас ишқ дея ёнмаса
Кўнгиллар меҳрга қонмаса
Меҳрдан гап бошланг меҳрдан

Илгари қайтгандир қирқ йилда
Хозирчи бормайди бир кунга
Аросатда қолмай йўл кўлда
Меҳрдан гап бошланг меҳрдан

Кал деманг йўқ бўлса сочлари
Бекорга оқмаску ахир ёшлари
Силжигай тоғнинг хам тошлари
Меҳрдан гап бошланг меҳрдан.

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Шерлар

Бугун сизни тўйингиз куни

18-декабр, 2023997
Шерлар

Ўтмоқда умрим

18-декабр, 20231.2К
Шерлар

Дўстгинамни тополмаяпман

18-декабр, 2023991