✍️ Шерлар

Жоним деб жон олар жанона қизлар

1.1К марта ўқилди
Севги изҳорларга парво қилмайди,
Югуриб толмадик ортидан бизлар.
Бизларнинг дардимиз асло билмайди,
Жоним деб жон олар жанона қизлар.

Бизларга сузади оҳу кўзларин.
Қизғонмас аямас ширин сўзларин.
Олиб қочиб гоҳо кулиб ўзларин.
Жоним деб жон олар жанона қизлар.

Кучамдан ўтади қошларин қоқиб.
Девона айлайди мен томон боқиб.
Кунгилга йўл топиб оловлар ёқиб.
Жоним деб жон олар жанона қизлар.

Ёндириб юракни айлайди пора.
Ёришар кунглимиз боқса бир бора.
Дилда гумонларга қолдирмай чора.
Жоним деб жон олар жанона қизлар.

Ўйлайди ўзини кукда ой дея.
Ҳеч кимда йўқ эрур бу чирой дея.
Новвот қўшиб берай ширин чой дея.
Жоним деб жон олар жанона қизлар.

Севги изҳорларга парво қилмайди,
Югуриб толмадик ортидан бизлар.
Бизларнинг дардимиз асло билмайди,
Жоним деб жон олар жанона қизлар.

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Шерлар

Меҳрдан гап бошланг меҳрдан

18-декабр, 2023923
Шерлар

Бугун сизни тўйингиз куни

18-декабр, 2023997
Шерлар

Ўтмоқда умрим

18-декабр, 20231.2К
Шерлар

Дўстгинамни тополмаяпман

18-декабр, 2023991