✍️ Шерлар

Ёқмадикми, катта кўча

2.8К марта ўқилди
Ишқингизда девонадек,
Парвонадек куйдик неча
Кўнглингизни ололмай, лек
Ёқмадикми, катта кўча?!

Сизмас кўкка етди оҳим
Севганимми ё гуноҳим
Аён эмас дил сиёҳим
Ёқмадикми, катта кўча?!

Ишқ-муҳаббат бир эртакми
Сизга шахзода керакми
Меҳр туймас шу юракми
Ёқмадикми, катта кўча?!

Юрак яшар ,,у" деб уриб
Писанд қилмас қошин кериб
Гулга шунча меҳр бериб
Ёқмадикми, катта кўча?!

Кетдингиз бой юрай дея
Зар кошона қурай дея
Кўксимга тиғ урайми-я
Ёқмадикми, катта кўча?!

Шайдоликда эдик моҳир,
Қадримизни топтаб охир,
Бўлолмадик Зуҳро, Тоҳир
Ёқмадикми, катта кўча.

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Шерлар

Йўқладингиз сохта дўстларим

18-декабр, 20234К
Шерлар

Бир малаксиз, ойсулув

18-декабр, 20233.4К
Шерлар

Ёлғизлигим билмайсизми

18-декабр, 20234.3К
Шерлар

Ўзимни кимлигим англаёлмадим

18-декабр, 20234.5К