✍️ Шерлар

Бир малаксиз, ойсулув

3.4К марта ўқилди
Бир малаксиз, ойсулув
Аммо қалбда йўқ вафо,
Ортдан гаплар қилибсиз
Маломатга беш баҳо!

Чиройингиз тенги йўқ,
Кўрганни қилар адо,
Севдим куйдим дердингиз,
Садоқатга беш баҳо!

Бир дилга ваъда бериб,
Рашклар ҳам қилиб гоҳо,
Талантлисиз, чаққонсиз
Маҳоратга беш баҳо!

Оддий йигит не керак,
Сиз биласиз, сиз даҳо,
Жуда теран фикрингиз,
Хаёлотга беш баҳо!

Зеб-у зийнат сизга эп,
Кир қалбга бўлар даво,
Бойлигингиз кўпайсин,
Даромадга беш баҳо!

Бизни ўздан нарилаб,
Сурмоқдасиз кайф-сафо,
Ичдан пишган экансиз
Хиёнатга беш баҳо!

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Шерлар

Йўқладингиз сохта дўстларим

18-декабр, 20234К
Шерлар

Ёлғизлигим билмайсизми

18-декабр, 20234.3К
Шерлар

Ёқмадикми, катта кўча

18-декабр, 20232.8К
Шерлар

Ўзимни кимлигим англаёлмадим

18-декабр, 20234.5К
Шерлар

Йиғламанг

18-декабр, 20235.8К