✍️ Шерлар

Ёлғизлигим билмайсизми

4.3К марта ўқилди
Сиздан олис йироқдаман,
Юрак қўмсар кўзингизни.
Қалбим ёнар фироқдаман,
Кўргим келар ўзингизни.

Юрак ютиб боролмайман,
Тағдир йўлим тўсаверар.
Ўзгасини севолмайман,
Юрак сизни кутаверар.

Ёлғизлигим билмайсизми.
Билиб атай келмасизми.
Кўзларимни бир қувнатиб,
Келиб хурсад қилмайсизми.

Келинг яна шамол бўлиб,
Сочларимни майин силаб.
Келинг яна ойдек тўлиб,
Юзингизга тўяй қараб.

Кутавериб мадорим йўқ,
Келиб дардим олмайсизми.
Сиздан бошқа севганим йўқ,
Сиз ҳам мендай севмайсизми.

Ёлғизлигим билмайсизми.
Билиб атай келмасизми.
Кўзларимни бир қувнатиб,
Келиб хурсад қилмайсизми.

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Шерлар

Бир малаксиз, ойсулув

18-декабр, 20233.4К
Шерлар

Ўзимни кимлигим англаёлмадим

18-декабр, 20234.5К
Шерлар

Йўқладингиз сохта дўстларим

18-декабр, 20234К
Шерлар

Йиғламанг

18-декабр, 20235.8К
Шерлар

Ёқмадикми, катта кўча

18-декабр, 20232.8К